DataLife Engine / "Ҳоким соати" йиғилишида қандай масалалар кун тартибидан ўрин олди?

"Ҳоким соати" йиғилишида қандай масалалар кун тартибидан ўрин олди?


Бугун, 8 сентябрь куни шаҳар ҳокимлигида Ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Йиғилишни шаҳар ҳокими Анвар Раджабов бошқариб борди.

Йиғилишда Зарафшон шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг олиб борилиши тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги “2020-2022 йилларда Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 323-сонли қарори ижроси борасида ҳамда “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар  тўғрисида”ги  ПҚ-4366-сон қарори ижросини мақсадли ўрганиш ва бошқа масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.



8-09-2020, 12:21
Вернуться назад