DataLife Engine / ОБОД УЙДА ПОК ОДАМЛАР ЯШАЙДИ

ОБОД УЙДА ПОК ОДАМЛАР ЯШАЙДИ

ОБОД УЙДА ПОК ОДАМЛАР ЯШАЙДИ

  Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан шаҳарнинг ташқи қиёфасини яхшилаш ва ободонлаштириш, шунингдек, ташқи реклама тарғиботини тартибга солишга қаратилган “Обод уйда пок одамлар яшайди” шиори остида ташаббус акцияси ўтказилмоқда.
  Ташаббус акциясига 2020 йил 15 август куни старт берилган эди. “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги савдо маркази устунларига аҳоли томонидан ноқонуний тартибда ўрнатилган кичик эълонларни бартараф этиш мақсадида кўнгилли сифатида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши аъзолари, шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмаси, шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан биргаликда  27 нафар киши иштирок этди.
Кейинги акция жорий йилнинг 22 август куни “Олтин водий” МФЙ ҳудудида  яна ўтказилади.
Ойдин Ҳотамова,
Зарафшон шаҳар ҳокими маслаҳатчиси.
19-08-2020, 19:09
Вернуться назад