DataLife Engine / Пандемия ривожланишимизга тўсиқ бўла олмайди

Пандемия ривожланишимизга тўсиқ бўла олмайди

Ҳозирги оғир бир вазиятда пандемиянинг олдини олиш ва иқтисодиётнинг таназзулга учрашига йўл қўймаслик мақсадида мамлакатимиз раҳбари томонидан иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва аҳолига ижтимоий кўмаклашиш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунинг халқаро молиявий ташкилотларнинг молиявий маблағлари жалб қилинмоқда. Коронавирус пандемияси фуқароларимиз соғлигига хавф солиш билан бирга - давлатимиз бошқаруви самарадорлигини, мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарорлигини ҳамда жамиятимизнинг етуклиги даражасини жиддий синовдан ўтказмоқда. 
Ушбу вазиятдан келиб чиққан ҳолда коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва нархларнинг асоссиз равишда ошиб кетишини олдини олиш, бюджет тушумларига қўшимча манбаларни аниқлаш ҳисобига, йўқотишларни қоплаш бизнинг биринчи галдаги вазифамиз ҳисобланади.
Коронавирус пандемияси Зарафшон шаҳрининг иқтисодиёт тармоқларига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Ушбу йўқотишларни олдини олиш, пандемия натижасида фаолиятини вақтинча ёки умуман тўхтатган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ишсиз қолган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида аниқ чора-тадбирлар асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан,
Пандемия сабабли ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатишга мажбур бўлган 452 татадбиркорлик субъектларига тижорат банклар томонидан ажратилган 19,2 млрд. сўмлик кредит маблағларининг муддатини узайтириш имтиёзлари тақдим этилди. Бундан ташқари, “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” давлат дастурлари доирасида 138,7 млн. сўмлик ҳамда “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида 85 млн. сўм маблағлар ажратилиб
 16 та янги иш ўринлари яратилди.
Шуни ҳам атиб ўтиш керакки, 2147 та фаолият юритаётган корхоналардан 1191 та (55,4%, 604 та юридик ва 587 та ЯТТ) хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятларини вақтинча тўхтатган, саноат маҳсулотлари йўналишидаги 263 та корхоналарнинг
 80 фоизини ишлатиб юбориш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда, 45 фоизини ишлаб чиқариш ҳажмини ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробарга ошириш чоралари кўрилди.
Касаллик сабабли ишсиз қолган 548 нафар фуқаролар жамоатчилик шартномаси асосида иш билан таъминланиб, 115,5 млн. сўмлик маблағлар тўлаб берилди. Жумладан, ободонлаштириш ишларига 265 нафар, Санитария-эпидемиологикосойишталик марказига санитария ишларига52 нафар, ниқоб ишлаб чиқариш корхоналарига 50 нафар ва хизмат кўрсатиш ишларига
 181 нафарни ташкил этди.
Бундан ташқари, бошқа йўналишларни ҳам таҳлил қилсак
2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида жами бўлиб,27 та лойиҳа(қиймати 1111 млрд. сўм)ишлаб чиқилган бўлиб,янги 323 та, 8,3 млрд. сўм миқдорида “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” давлат дастури доирасида кредит маблағлари ажратиш ҳисобига 250 та ҳамда ҳудуддаги мавжуд текстил йўналишидаги тадбиркор чет эл ҳамкорлари билан биргаликда тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиш эвазига ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш ҳисобига 1000 тага яқин, жами бўлиб 1573 та янги иш ўринлари яратиш бўйича ишлар тизимли равишда йўлга қўйилган.
Давлатимиз раҳбари томонидан пандемияни иқтисодиётимизга таъсирини юмшатиш бўйича берган йўналишларини шахар ҳокими ва сектор рахбарлари биргаликда тўғри ва тизимли ташкил этганликларини эътироф этиш мумкин.
Авазбек Ахмедов, 
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси тингловчиси. 
 
30-04-2020, 13:38
Вернуться назад