DataLife Engine / Қабристонлар ободлиги – ўтганларнинг руҳи шодлиги

Қабристонлар ободлиги – ўтганларнинг руҳи шодлиги

Қабристонлар ободлиги – ўтганларнинг руҳи шодлиги

 

Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов, Томди туман ҳокими Қайрат Алдабергеновлар Томди туманига қарашли “Рохат” массивида жойлашган қабристонда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди. Айни пайтда қабристон ҳудудини қўрғон девор билан ўраш ишлари давом этмоқда. Мазкур хайрия тадбирида шаҳримиздаги корхона ва ташкилотлар, маҳаллалар ходимлари фаол иштирок этмоқда.

-Марҳумларнинг руҳи покини азиз тутиш, қабрларни зиёрат қилиб, уларни ободонлаштириш, ўтганларнинг руҳи покига Қуръон тиловат қилиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Бу инсоний бурчни эса барчамиз доимо ҳис қилиб яшамоғимиз керак. Инсон бу дунёда яшаркан, ўзидан яхши ном қолдиришга интилади. Яхши номга эса, албатта, савобли ишларга қўл урмоқлик билан эришилади. Ана шундай эзгу ишларнинг ажралмас қисми эса қабристонларни обод қилишдир, -дейди шаҳар ҳокими А.Раджабов.

5.6 гектардан иборат қабристон ҳудуди ва атрофида амалга оширилаётган ҳашарда “Сарбон” МЧЖнинг махсус техникалари ҳам жалб қилинган. 

12-03-2020, 11:42
Вернуться назад