Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Япониялик мутахассислар зарафшонлик ёшларга дарс ўтади

Япониялик мутахассислар зарафшонлик ёшларга дарс ўтади

 

Бугун 2 сентябрь куни Зарафшон шаҳрида IT Академиясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Ғайрат Фозилов (онлайн), Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов, “Beeanz Inc.” компанияси директори Учияма Цутому ва япониялик мутахассислар (онлайн) иштирок этди.

IT соҳасидаги салоҳиятли мутахассисларни тайёрлаш мақсадида 2019 йил ноябрь ойида Япониянинг “Beeanz Inc.” компанияси  ва Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эдиУшбу меморандумга мувофиқ шаҳарда “Zarafshan-Uchiyama System” МЧЖ хорижий корхонаси таъсисчилигида “Ахборот технологияси академияси” ташкил этилди.

Ушбу IT Академиясида 30 ёшгача бўлган ёшларни ўқитиш ҳамда ёш дастурчиларни тайёрлаш кўзда тутилган.

Ҳозирги кунда 200 нафар ўқувчи академияга қабул қилинган. Яқин кунларда уларга дастурлаш бўйича япониялик мутахассислар томонидан дарслар ўтила бошлайди.

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech