Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва унинг мазмун-моҳияти ҳамда зўравонликка қарши кураш юзасидан Зарафшон шаҳридаги 10-сонли мактабда тарғибот тадбири ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг раиси Д.Хонбўтаева, Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг раиси А.Шукуров, Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров иштирок этиб, тадбир иштирокчиларига бош қомусимиз бўлмиш Конституциямизнинг мамлакатимиз тараққиётидаги ҳуқуқий ўрни ва мазмун-моҳияти юзасидан маърузалар қилишди.
Шунингдек, тадбир давомида гендер зўравонлик учун жавобгарлик ва жазо чоралари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтишди.


Шерзод Ғофуров
Зарафшон туманлараро 
иқтисодий суди раиси
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech