Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Cайёр учрашув ташкил этилди

Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, янги қабул қилинган қонунлар, хусусан янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва унинг мазмун-моҳияти ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан тузилган “Медиа режа” ижросини таъминлаш, шунингдек “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси остида Зарафшон шаҳридаги “Олтин водий” МФЙда жорий йилнинг 16 ноябрь кунида сайёр учрашув ташкил этилди.
Мазкур сайёр қабулда Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг раиси А.Шукуров ва судья Л.Шарипова, Зарафшон туманлараро иқтисодий суди девонхона мудири Ш.Намозов томонидан Зарафшон шаҳридаги “Олтин водий” маҳалласидаги фуқаролар, ёшлар ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, уларга ҳуқуқий тушунтириш ва кўмак берилди.
Шунингдек, қабул жараёнида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларини бузилиши ҳолатларини олдини олиш, аёллар ва вояга етмаган ёшлар жиноятчилиги келиб чиқиш сабаблари ва уларни олдини олиш, оилавий ажримларни камайтириш  юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Лайло Шарипова
Фуқаролик ишлари бўйича 
Зарафшон туманлараро суди 
судьяси
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech