Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Хушхабар: Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси хўжалик бекаси Шектибаева Динара Темирхановна ҳам «Шуҳрат» медали билан тақдирланди

 Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 23 июль куни қабул қилинган “Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига биноан Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси хўжалик бекаси Шектибаева Динара Темирхановна ҳам «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. 
 -Ҳа, ҳар бири киши учун ўз касбининг орқасидан юксак мукофотига лойиқ кўрилиш энг катта бахт. Бу мукофотни бутун жамоамиз эришган улкан ютуқ деб биламан. Бундай юксак эътирофга ҳеч бир гард юқтирмай, бундан кейинги фаолиятимда янада шижоатли бўлишга ҳаракат қиламан, - дейди Динара Шектибаева. 
 Барча ҳамшаҳарларимиз номидан Динара Шектибаевани юксак Давлат мукофоти билан муборакбод этамиз.
       Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech