Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

БИР ДОНА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК СОДИР ЭТИЛСА ҲАМ-БУ КЎП

БИР ДОНА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК СОДИР ЭТИЛСА ҲАМ-БУ КЎП
Бугун Вояга етмаганлар ишлари бўйича Зарафшон шаҳар идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилиди. Унда шаҳардаги 13, 3,-умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари  дарсларга қатнашмаётганлиги, шунингдек, ҳуқуқбузарликка йўл қўйган вояга етмаган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 47 моддаси биринчи қисмига асосан жарималар қўлланилди. 
  Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, вояга етмаганларни, тунги вақтларда ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг кузатувисиз кўнгил очар жойларда, интернет клублар, қаҳвахона, чойхоналарда бўлишини олдини олиш мақсадида, мутассади ташкилотлар билан ҳамкорликда домий равишда “Тун”ги рейдлар ўтказилая. Токи, вояга етмаганлар ўртасида бир дона ҳуқуқбузарлик қайд этилса ҳам – бу кўп. Демак ҳали ҳамкорликни янада оширишимиз, амалга ошираётган ишларимиз самарадорлигини янада яхшилашимиз, фарзандларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтишини тўлиқ таъминлашимиз ва уларнинг ҳар бир дақиқасини доимий назоратимизда тутмоғимиз лозим
    Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов иштирок этган йиғилишда шу каби масалалар атрофлича кўриб чиқилди. Унда сўз олганлар ота-оналар, таълим муассасалари маъмурияти томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар, баъзи бир ўқувчиларнинг дарсларда иштирок этмагани, шунингдек, ўқитувчиларнинг билим ва салоҳиятлари хусусида фикр юритиб, тегишли тавсиялар беришди. 
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech