DataLife Engine / Саксовул буталарини синдириб олиб кетманг жарима белгиланган

Саксовул буталарини синдириб олиб кетманг жарима белгиланган

Саксовул буталарини синдириб олиб кетманг жарима белгиланган

Зарафшон шаҳар ва Томди тумани Экология инспекцияси инспекторлари томонидан назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат рейд тадбири давомида Зарафшон шаҳар “Даугистау” қўрғони чўл ҳудудидан фуқаро Б.М томонидан ўз бошқарувида бўлган “НИВА” русумли автомашинасида саксовул буталарини синдириб олиб кетаётганлиги аниқланди. 

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 115 000 сўм миқдорда жарима, 312  200 сўм табиатга етказилган зарар белгиланди. 
9-12-2020, 16:36
Вернуться назад