Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МУАММО ВА МУРОЖААТЛАРИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА August 10, 2020






ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МУАММО ВА МУРОЖААТЛАРИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА




Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов шаҳримиз тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг муаммоларини, таклиф ва режаларини ўз жойига бориб ўрганмоқда. Жумладан, бугун шаҳар ҳокими, биринчи сектор раҳбари ЯТТ Анвар Қулмуродов томонидан ташкил этилаётган ўқув маркази, “Ген голд” МЧЖ томонидан эса яқин кунларда фаолият бошлаши режалаштирилган автомобил ўқув мактаби ҳамда “Two gold” МЧЖ томонидан хунармандчилик маркази лойиҳаларида қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишиб тегишли тавсияларни берди.



Бундан ташқари, шаҳар ҳокими А.Раджабов “Стандарт метролог” МЧЖга тегишли “Fresh мarket” савдо мажмуасида ҳам бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги, санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда фаолият юритиши билан танишди ҳамда пандемия даврида нархларни асосиз равишда сунъий оширмаслик тўғрисида тўхталиб ўтди.









Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
https://t.me/zarafshon_shahar_axborot_xizmat

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech