Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

ШАҲАР ҲОКИМИ КАРАНТИН ЗОНАСИДА ЯРАТИЛГАН ШАРТ-ШАРОИТЛАР БИЛАН ТАНИШДИ


ШАҲАР ҲОКИМИ КАРАНТИН ЗОНАСИДА ЯРАТИЛГАН ШАРТ-ШАРОИТЛАР БИЛАН ТАНИШДИ


Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов карантин зонасида яратилган шароитлар билан танишди. Ушбу ташрифдан кўзланган мақсад - карантин шароитида сақланаётган фуқароларнинг бугунги аҳволи ҳамда яратилган қулайликларни яна бир бор кўздан кечиришдан иборат бўлди. Биринчи сектор раҳбари мутасаддилар билан суҳбатда ундан оқилона фойдаланиш, тиббиёт ходимларининг меҳнатини қадрлаш муҳимлигини таъкидлади.
Контейнер-палаталарнинг ҳар бири 4 киши яшаши учун мўлжалланган. Карантинга олинганларнинг ҳар бири учун алоҳида чойшаблар, гигиеник воситалар мавжуд. Вақтни унумли ўтказиш учун телевизор бор. Хонада совутгич ва иситгич ҳам бор. Ҳар бир контейнерда иссиқ ва совуқ сув, ювуниш хонаси, ҳожатхона мавжуд. Контейнерларга деразалар ўрнатилган. Карантинда сақланаётган фуқароларга шифокорларнинг тавсиялари бўйича 4 маҳал бепул озиқ-овқат берилмоқда. 

Фуқаралар ташқарига чиқиб тоза ҳаводан нафас олиши учун кичик майдонлар ҳам бор. Бу ерда сақланаётганлар ташқи муҳитдан тўлиқ изоляция қилинган. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида камера кузатувлари жорий қилинган ва ҳудуд ҳарбийлар  назоратида. 
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech