Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Қонун доирасида белгиланган тартибда фаолият олиб бориш бугунги синовли кунларнинг энг асосий шарти



Қонун доирасида белгиланган тартибда фаолият олиб бориш бугунги синовли кунларнинг энг асосий шарти

Зарафшон шаҳрида коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бугун 27 июль куни Зарафшон шаҳар ҳокими, биринчи сектор раҳабри Анвар Раджабов ҳозирги пандемия вақтида шаҳарда фаолият кўрсатаётган дорихоналар, савдо дўконлари фаолияти ҳамда у ердаги нарх-наво билан яқиндан танишди.
 Шаҳар ҳокими сотувчи ва тадбиркорларга қонун доирасида белгиланган тартибда фаолият олиб боришлари бугунги синовли кунларнинг энг асосий шарти эканлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтирди. Шунингдек пандемия шароитида керакли бўлган дори-дармон воситаларининг нархларни сунъий оширмаслик, бозорлар ва дорихоналарда савдо маданиятига, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш бўйича тавсиялар берди.  
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech