DataLife Engine / ИНСОН ҚАДРИ УЧУН

ИНСОН ҚАДРИ УЧУН

Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов шаҳар ҳокими ўринбосари Обиджон Хакимов ва мутасадди раҳбарлар ҳамроҳлигида  36-сон манзил колониясида вақтинча жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан учрашди.

Шаҳар ҳокими уларни кириб келаётган “Янги йил” яъни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” билан табриклади. 

Ҳамда бугунги кунда жазо муддатини ўтаб келаётган маҳкумларнинг Навоий вилояти Ҳунармандлар уюшмаси томонидан ўқитилган 6 нафарига сертификатлар топширилди. 

Бундан ташқари шаҳар ҳокимлиги томонидан уларга иссиқ кийим, спорт анжомлари, кутубхонаси учун китоблар жамланмалари топширилди.





30-12-2022, 12:00
Вернуться назад