DataLife Engine / Хатлов ўтказилмоқда

Хатлов ўтказилмоқда

Президентимиз томонидан ҳудуддаги ёшларнинг таклиф ва истакларини ҳамда уларни қийнаб келаётган  ижтимоий-иқтисодий муаммоларини тизимли ҳал этиш юзасидан Навоий вилояти “Хатирчи тумани тажрибаси”ни амалга ошириш бўйича вазифалар белгилаб  берилган эди.

💎 Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Зарафшон шаҳар прокурори 2-сектор ҳудудидаги ҳар бир маҳаллаларда ишчи гуруҳ ташкил этилган бўлиб, шаҳар 2-сектор раҳбари А.Джумаев ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида сектор ҳудудидаги "Янги Зарафшон",  "Ўзбекистон" ва "Олтин водий" МФЙларида бўлиб, маҳалладаги бешлик томонидан олиб борилаётган хатлов якуний жараёнини ўрганди.

💎 Раҳбар томонидан ишчи гуруҳнинг хатлов жарaёни якуни юзасидан амалга оширилаётган ишлари таҳлил қилиниб, ҳудуддаги ёшлар тўлиқ хатловдан ўтказилишида яна бир маротаба ёшлар электрон баланси базаси орқали солиштириш бўйича тегишли топшириқларни берди.




22-12-2022, 18:00
Вернуться назад