DataLife Engine / Зарафшон шаҳрида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

Зарафшон шаҳрида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

🔰“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, ЮНИСЕФ Болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорликда амалга ошириб келаётган “Болалар ва ёшлар учун дўстона маҳаллий бошқарув” ташаббуси Зарафшон шаҳрида давом этди. Ушбу глобал Ташаббус болалар ва ёшларнинг ҳуқуқларини тан олиш, бу орқали уларнинг турмуш тарзини яхшилашга қаратилган бўлиб, маҳаллий ҳокимликларнинг ўз фаолиятини болалар ва ёшларга мос тарзда режалаштиришини, ресурсларни тақсимлашини, назорат қилишини қўллаб-қувватлайди.

🔰16-декабрь куни Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати лойиҳалар раҳбари Шамшод Юнусов, ЮНИСЕФ болалар жамғармасининг Ўзбееистондаги ваколатхонаси эксперти Ҳаётулло Исмоилов, шаҳар ишчи гуруҳ аъзолари, “Ёш маслаҳатчилар кенгаши” вакиллари, волонтёрлар иштирокида “Ҳоким ва ёшлар”  учрашуви бўлиб ўтди.







17-12-2022, 08:30
Вернуться назад