DataLife Engine / ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ

ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ

Жорий йил 30 июль куни Зарафшон шаҳар жоме масжидида шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов  ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигида Зарафшон шаҳрида эшитишда ва сўзлашишда нуқсони бор фуқаролар учун "Инсон қадри улуғ" тамойили асосида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 
Тадбирда Ўзбекистон Карлар жамияти Навоий вилояти ҳудудий бўлим раиси М. Хусенова иштирок этдилар. Фуқароларимизга бош имом хатиб Қ.Ибрагимов "Ислом динининг тинчликпарлик моҳияти, "Шукроналик" мавзуларида суҳбат қилинди ҳамда уларни қийнаётган муаммолари ўрганилди, муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Тадбирдан сўнг, хомийлар томонидан фуқароларимиз учун ош дастурхона ташкил этилди.
Шунингдек, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси Соғлом авлод бўлими томонидан эсдалик совғалари улашилди.
Д. Баҳронова Зарафшон шаҳар Маънавиятвамаърифат бўлинмаси раҳбари











30-06-2022, 14:55
Вернуться назад