DataLife Engine / Шаҳар ҳокими Янги Зарафшон оилавий шифокорлик пункти биносининг таъмирланишини назорат қилди

Шаҳар ҳокими Янги Зарафшон оилавий шифокорлик пункти биносининг таъмирланишини назорат қилди

Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов ҳоким ўринбосарлари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари  ҳамроҳлигида Янги Зарафшон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги  Янги Зарафшон оилавий шифокорлик пункти биносини таъмирланиши билан  танишди.
Пудратчи "QURILISH GROUP" масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилаётган ишлар танқид қилинди.
Ҳамда  бинонинг таъмирланиши бўйича "QURILISH GROUP" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Акмал Ахмедов, Янги Зарафшон оилавий шифокорлик пункти мудири Ғолиб Наимов ва  масъулларга шаҳар ҳокими ўзининг зарур таклиф ва тавсияларини берди. Бир ҳафта муддатда ишчи гуруҳ томонидан қайта ўрганилиши таъкидланди.



21-07-2022, 19:44
Вернуться назад