Куни кеча, 15 июль куни Зарафшон шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов иштирокида навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди.
Қабулда 4-сектор рахбари Зоҳиджон Шомуродов, ҳоким ўринбосарлари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Қабулда тадбиркорларнинг мурожаати бирма-бир тингланиб, масалаларни ҳал этиш юзасидан соҳа мутасаддиларига белгиланган муддат билан аниқ вазифалар юклатилди.
Мурожаатлар ижроси шаҳар ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.






