DataLife Engine / Зарафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари кубоги ўтказилди

Зарафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари кубоги ўтказилди

“Беш ташаббус” маҳалларда 

Зарафшон шаҳар "Истиқлол" маҳалласи худудидаги 4-сонли мактабда “Беш ташаббус” ҳаракати доирасида ёшлар фестивали ҳамда сектор раҳбари кубоги мусобақаси ўтказилди.
Ёшлар манавиятини юксалтириш вa уларнинг бўш вактини мазмунли ташкил этиш буйича маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда aхборот технологияларидан тўғри фойдаланиш  кўникмасини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган ушбу тадбирда мактаб ўқувчилари ва ёшлар ўзларининг бор истеъдодларини намойиш  этишди.
Шаҳар ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари, ёшлар агентлиги етакчилари, маданият ва спорт вакиллари, 3-сектор ишчи-гуруҳи аъзолари, маънавиятчилар иштирокида ўтган тадбир доирасида "5000 минг қадам", шашка-шахмат, арқон тортиш, "Қувнок стартлар" ва велоспорт бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.
Тадбирда фаол иштирок этган ёшлар вa ташкилотчилар муносиб тақдирланди.


23-04-2022, 08:35
Вернуться назад