DataLife Engine / Бугун Клубнинг расмий очилиш маросими Навоийда ҳам бўлиб ўтди.

Бугун Клубнинг расмий очилиш маросими Навоийда ҳам бўлиб ўтди.

Бугун Клубнинг расмий очилиш маросими Навоийда ҳам бўлиб ўтди. 

Унда  Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ýринбосари Хасанов Отабек Абдурашидович, Навоий вилоят хокими ýринбосари Душанов Яшин Равшанович, Ёшлар ишлари агентлиги масъул вакиллари,  ёшлар, Клуб аъзолари, ОАВ қатнашди.  
 
Таъкидлаш жоизки, мазкур ташаббус мамлакатимизда ёшлар сиёсатини амалга оширишга қаратилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан илгари сурилган бўлиб, ундан кўзланган асосий мақсад фаол, ташаббускор, креатив ва теран фикрлайдиган, мустақил фикр ва дунёқарашга эга иқтидорли ёшларни давлат фуқаролик хизматига кенг жалб этиш, уларда лидерлик кўникмаларини шакллантириш,уларни раҳбарлик лавозимларига тавсия этишдан иборат.

✳️Эслатиб ўтамиз, вилоятда 510 нафар талабгор ичидан сараланган 50 нафар номзод Клуб аъзолигига қабул қилинди.
26-08-2021, 10:45
Вернуться назад