DataLife Engine / Зарафшонда шаҳрида 18-30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик неча фоизни ташкил этади?

Зарафшонда шаҳрида 18-30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик неча фоизни ташкил этади?

           Зарафшонда  шаҳрида 18-30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик неча фоизни ташкил этади?
 
 
Зарафшон шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Анвар Шоҳмирзаев иштирокида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар бандлигини таъминлаш ва “Ёшлар дастури” ижроси  бўйича амалга оширилаётган  чора-тадбирлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
 
Зарафшон шаҳрида  30 ёшгача бўлган ёшлар сони 45360 нафардан иборат. Бу – аҳолининг 54 фоизини ташкил этади. Замон талабларини илғаш ва амалга ошириш, соҳа ва тармоқларни олға бошлашда бу жуда катта таянч, бебаҳо хазинадир.
Бўлиб ўтган йиғилишда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
 
Бугунги кунда 18-30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 7,5 фоизни ташкил этади. Шу борадаги масалаларни тизимли ҳал этиш мақсадида Зарафшон шаҳар  ишчи гуруҳи жойларда ўғил-қизларнинг таклифларини “маҳаллабай” ўрганмоқда. Бу ўрганишлар ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, улар учун кредит ажратишда муҳим аҳмият касб этмоқда. 
 
Йиғилишда муаммоларни манзилли ҳал этиш учун ҳар бир маҳаллалар кесимидаги устувор вазифалар кўрсатиб ўтилди. Унга мувофиқ, ҳокимнинг иқтисодиёт ва инвестициялар бўйича ўринбосарлари – бандлик масалаларига;
солиқ идораси, савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари раҳбарлари – ёшларни тадбиркорликка жалб қилишга;
ҳокимнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга;
шаҳар прокурори, ички ишлар бошқармаси ва мудофаа бўлими бошлиқлари – уюшмаган ёшлар билан ишлаш, жиноятчиликни жиловлаш, уларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга масъул эканлиги яна бир бора таъкидланди.
 
“Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ўғил-қизларни бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиб, ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш борасида мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.  Шаҳарда ташкил этиладиган ёшлар саноат зоналарида тадбиркорликка қизиқиш билдирган ёшларни жалб этиш юзасидан  аниқ кўрсатмалар берилди.
 
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
4-05-2021, 14:56
Вернуться назад