DataLife Engine / Одам савдоси давр муаммоси

Одам савдоси давр муаммоси

Одам савдоси давр муаммоси 
 
Жорий йилнинг 29 апрель куни Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида тиббиёт ходимлари иштирокида жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди раиси Д.Хонбўтаева, фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси А.Шукуров, Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-679-сонли қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судъяларнинг чинаккам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6127-сонли Фармони мазмун-моҳияти юзасидан ҳамда одам савдоси ва коррупция мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 
Тадбир давомида мамлакатимизда бугунги глобаллашув даврининг энг долзарб муаммоларидан бири одам савдосига қарши курашиш, унинг олдини олиш масаласига устувор вазифа сифатида қараш, одам савдоси  иллати бутун жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган ХХI асрнинг жиддий муаммоларидан бири эканлиги, дунёдаги барча мамлакатлар одам савдосидан жабрланиши, хусусан БМТ маълумотларига кўра одам савдоси қурбонларининг асосий кўрсаткичларини аёллар ва болалар ташкил қилиши хусусида суд раислари ўзларининг фикрларини билдириб ўтишди.   
Тадбир якунида йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга суд раислари томонидан жавоб берилди ҳамда ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди. 
 
Шерзод Ғофуров 
Зарафшон туманлараро  
иқтисодий суди раиси
3-05-2021, 15:11
Вернуться назад