DataLife Engine / Зарафшон шаҳрининг бой ва бетакрор тарихи ҳақида китоб чоп этилади

Зарафшон шаҳрининг бой ва бетакрор тарихи ҳақида китоб чоп этилади

Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов шаҳардаги мактаб директорлари, тарих фани ўқитувчилари, ижодкор ва журналистлар билан учрашди. Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад “Қизилқум жавоҳири”, “Ўзбекистоннинг олтин сандиғи” дея эътироф этилган Зарафшон шаҳрининг бой ва бетакрор тарихи ҳақида китоб яратишдан иборат бўлди. Иккинчи бор ташкил этилган мазкур учрашувда ўқитувчилар шаҳар тарихига оид қизиқарли маълумот ва манбаларни келтириб ўтишди. Яқин орада шаҳримиз тарихи ва бугуни акс этган китоб чоп этилади.  

 Зарафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.                                       
1-04-2021, 18:21
Вернуться назад