DataLife Engine / Зарафшон шаҳар ҳокими ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди

Зарафшон шаҳар ҳокими ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди






Зарафшон шаҳар
 ҳокими ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди
 
Айни кунларда мамлакатимизда Янги йил байрами шукуҳи кезмоқда. Бугун, 29 декабрь куни Зарафшон шаҳар ҳокими, биринчи сектор раҳбари Анвар Раджабов Алишер Навоий ва Кончилар маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилиб келаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиб, уларни байрам билан табриклади. 
Сектор раҳбари хонадонларга ташрифи давомида уларнинг оилавий шароити, яшаш тарзи билан танишиди ва муаммолари ўрганилиб, хонадон эгаларининг мурожаатлари қондирилди.
Учрашувлар давомида меҳрга ташна фуқароларимизга озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси улашилди.
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
29-12-2020, 18:48
Вернуться назад