Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

УЧРАШУВДА ЁШЛАР ВА ИШЧИ ГУРУҲ ТАҚДИМОТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

🔰Зарафшон  шаҳрида ўтказилган "Ҳоким ва ёшлар" учрашувида ёшлар вакиллари 2023 йил учун тузилган ёшларга оид Ҳаракатлар режасини ҳамда Ю-репорт сўровнома натижаларини мутасаддиларга тақдимот қилишди. Ҳокимлик вакиллари ёшлардан олинган таклиф ва фикрларни келгуси иш режасига киритиш масаласини муҳокама қилишди.“Болалар ва ёшлар учун дўстона маҳаллий бошқарув” ташаббуси ёшлар ва болаларни жараёнларга жалб қилиш учун бир қатор янги механизмларни таклиф этади:
- ёшлар ва болаларни манфаатини ҳимоя қилиш ва таклифларини юқорига етказиш имкониятига эга “Ёш маслаҳатчилар кенгаши” таркибига барча тоифадаги ёшлар вакилларини киритиш;
- жойларда “Тенгдош-тенгдошига” (Peer-to-peer) форматида ёшлар билан мулоқот ўрнатиш, муаммоларни ўрганган тарзда устувор таклифларни ишлаб чиқиш;
- маҳаллий хокимлик ҳамда бошқа қарор қабул қилувчи томонлар учун қулай ва оператив тарзда ёшларнинг таклиф ва фикрларини ўрганишга имкон яратувчи “Ю-Репорт” платформасидан кенг фойдаланиш.

🔰Ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари шаҳар ҳокими ўринбосари Обиджон Ҳакимов, шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Дилафруз Баҳронова томонидан 2023 йилги иш режа тақдимоти намойиш қилиниб, изоҳлаб берилди.

🔰Учрашув якунида жорий этилган механизмлар ҳамда ёндашувларни доимий тарзда қўллаш ва келгусида бошқа ҳудудларда тадбиқ этишга келишиб олинди.












Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech