Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

ЗАРАФШОН ШАҲРИДА “ҲОКИМ ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, ЮНИСЕФ Болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан амалга ошириб келаётган “Болалар ва ёшлар учун дўстона маҳаллий бошқарув” ташаббуси Зарафшон шаҳрида давом этди.

Ушбу глобал Ташаббус болалар ва ёшларнинг ҳуқуқларини тан олиш, бу орқали уларнинг турмуш тарзини яхшилашга қаратилган.

Зарафшон шаҳрида бўлиб ўтган “Ҳоким ва ёшлар”  учрашувида шаҳар ҳокими Назирбек Раҳмонов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати лойиҳалар раҳбари Ш.Юнусов, ЮНИСЕФ болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси эксперти Ҳ. Исмоилов, шаҳар ишчи гуруҳ аъзолари, “Ёш маслаҳатчилар кенгаши” вакиллари иштирок этди. 

Учрашув доирасида ишчи гуруҳ аъзолари шаҳар ҳоким ўринбосари О.Ҳакимов, Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Д. Баҳронова томонидан 2023 йилги иш режа тақдимоти намойиш қилиниб, изоҳлаб берилди.





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech