Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Ҳоким 3-сонли умумтаълим мактабининг янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари билан танишди

Бугун, Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов ҳоким ўринбосарлари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари  ҳамроҳлигида Кончилар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 3-сонли умумтаълим мактабининг  янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари билан танишди 
Мактабда ўрнатилган видео камералар созлигини мутахассислар билан таҳлил қилди. Очиқ бюджетдан олинган мусиқа асбоблари ва олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишди.
Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, шу кунга қадар умумтаълим мактабида хавфсизликни таъминлаш мақсадида 29 та кузатув камералар мавжуд эди.   
2022-2023 ўқув йилидан бошлаб  дарсларнинг ўтилиш сифатини яхшилаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида яна дарс хоналари ва мактаб ҳудудига IP кузатув ва овозли HD камералари, жами 49 та камералар ўрнатилди.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech