Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

РАСМИЙ ХАБАР

ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ 



2020 йил 13 февраль куни “Ҳудудгаз Навоий” МЧЖ томонидан Кармана тумани “Наврўз” маҳалласи ҳудудидан ўтган юқори босимли Д-89 мм.ли табиий газ қувурига “Кармана Томорқа Хизмати-2” МЧЖга қарашли “Интенсив балиқхона ва маъмурий биноси”ни улаш ишларини бажариш режалаштирилган. 
 Шунга кўра 13 февраль куни соат 14:00 дан 17:30 гача “Аллон маҳалласидан 67 та, “Варқ” маҳалласи “Варқ-2” массивидан 175 та хонадон, 10 та улгуржи ва 1 та ижтимоий соҳа объектида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари якунига етгач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
  “Ҳудудгаз Навоий” МЧЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сурайди.
“Ҳудудгаз Навоий” МЧЖ матбуот хизмати.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech